13:20 / 20.10.2016
8 106

Нега бензин танқислигининг сабаблари маълум бўлди

Нега бензин танқислигининг сабаблари маълум бўлди

«Ўзнефтмаҳсулот» ҳайдовчиларни ёнилғи танқислиги ҳақидаги гап-сўзларга ишонмаслик ва эҳтиёждан ортиқ бензин олмасликка чақирди, дейилади Diydoraziz.uz сайти хабарида.

«Ўзнефтмаҳсулот» компанияси сўнгги кунларда автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида навбатларга дуч келаётган Тошкент аҳолиси ва меҳмонларига яна бир бор мурожаат билан чиқди. Компания сайтида раҳбарият номидан эълон қилинган мурожаатда юзага келган вазият «Ўзнефтмаҳсулот» билан боғлиқ бўлмаган сабабларга алоқадор экани айтилади.

Биринчидан, дейилади хабарда, шаҳарга вилоятлардан қатнаётган кўпчилик автомобиллар эгалари чайқовчилик ниятида турли йўллар билан керагидан ортиқча миқдорда автобензин олиб чиқиб кетишмоқда. Бундай ҳолатнинг олдини олиш мақсадида компания томонидан «Ўздавнефтгазинспекция» ва тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан бирга профилактика чора-тадбирлари амалга оширилмоқда.

Иккинчи сабаб сифатида автобензиннинг камайиб кетаётгани тўғрисидаги хабарнинг тарқатилаётгани келтириб ўтилган. «Ўзнефтмаҳсулот» ҳайдовчиларни навбатдаги марта нефтни қайта ишлаш заводлари ёнилғи маҳсулотларини етарли ишлаб чиқараётганига ишонтирмоқчи бўлиб ва келгусида қўшимча миқдорда автобензин етказиб бериш режалаштирилаётганини маълум қилди.

Айрим автомобиль эгаларининг автобензинни керагидан ортиқда харид қилиб, ғамлаб олишга ҳаракат қилаётгани ҳам хабар қилинади. Бундай ҳолат эса кўнгилсиз воқеаларга олиб келиши мумкинлиги таъкидлаб ўтилган.

Тўртинчи сабаб сифатида автомобиллар сонининг йилдан-йилга кўпайиб бораётганлиги келтирилган. Бироқ компаниямиз томонидан автобензин ишлаб чиқариш кўрсаткичларини белгилашда бу омил ҳам назарда тутилмоқда, дейилади хабарда.

Якунда компания ҳайдовчиларни турли шов-шувларга ишонмасликка, хавотирга берилмасликка, эҳтиёжингиздан зиёд миқдорда ёнилғи ғамламасликни ҳамда «фаол фуқаролик позициясида туриб», юқорида баён этилган омилларнинг олдини олишда яқиндан ҳамкорлик қилишга чақиради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Нега бензин танқислигининг сабаблари маълум бўлди