“Ўзгидромет” 8 январь, чоршанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра:
Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, кечаси бир оз қор ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 1 даража совуқ — 1 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ 2 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ 3 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3 даража совуқ 2 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ 3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ 2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади, кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секунд гача кучаяди. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.
Ўзбекистон ҳудудига 7 январь, сешанба кунидан Каспий денгизи ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво кириб келиши бошланди. Прогнозларга кўра, Ўзбекистон ҳудуди бўйича 2025 йил январь ойининг биринчи ярмида аномал совуқ ёки аномал илиқ шароит кутилмаяпти. Ҳаво ҳарорати январь ойи боши учун бўлган ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ энг кучли қор бўронига тайёрланмоқда
Тўрткўлда алимент тўловчи отадан 7 000 АҚШ доллари ундирилди
Дамашқ аэропорти халқаро рейслар учун очилади
Японияда тунец балиғи 1,3 млн долларга сотилди
Таҳлил: Абдуқодир Ҳусанов Франция ва Англия ҳимоя “қироллари”дан зўр бўлиб чиқди!
1-февралдан бошлаб Ўзбекистонда поезд чипталари нархи яна ошади!
Андижон вилоятидаги савдо дўконида йирик ёнғин содир бўлди
«Олтин тоғлар» ваъда қилган Трампнинг режасида нималар нотўғри?