14:22 / 22.10.2016
7 813

Тадбиркорлик субъектларини интернет орқали давлат рўйхатидан ўтказиш масаласи муҳокама қилинди

Тадбиркорлик субъектларини интернет орқали давлат рўйхатидан ўтказиш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси ва Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида «Интернет орқали тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва рухсат этувчи ҳужжатларни топшириш тизимини такомиллаштириш ва соддалаштириш» мавзуида давра суҳбати ташкил этилди. Бу ҳақда Terabayt.uz ёзмоқда.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, вазирлик ва идоралар масъул ходимлари, ҳуқуқ ва ахборот технологиялари соҳаси мутахассислари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Парламент қуйи палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раиси И. Абдуллаев, Савдо-саноат палатаси раиси А. Шайхов ва бошқалар тадбирда чиқиш қилди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 2016 йил 5 октябрда имзолаган «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармон ижроси доирасидаги вазифалар муҳокама этилди.

Тадбирда тадбиркорлик субъектларини интернет орқали давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнларини тартибга солувчи қонунчиликни янада такомиллаштиришга доир таклифлар билдирилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тадбиркорлик субъектларини интернет орқали давлат рўйхатидан ўтказиш масаласи муҳокама қилинди