22:45 / 10.01.2025
48

Таълим соҳасида овқатлантиришни назорат қилиш маркази ташкил этилади

Таълим соҳасида овқатлантиришни назорат қилиш маркази ташкил этилади
“Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (1-сон, 06.01.2025 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, қуйидагилар амалга оширилади:

- давлат мактабгача таълим ташкилотларини босқичма-босқич аутсорсинг усулида овқатлантириш тизимига ўтказиш;

- “Ягона мавсумий таомнома”ни жорий этиш ҳамда озиқ-овқат харажатларининг ҳисобини “Болалар боғчаси” мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида яратилган модуллар орқали юритиш;

- давлат боғларида тарбияланувчиларни “Ягона мавсумий таомнома” асосида республика ҳудудлари кесимида бир тарбияланувчи учун кунлик овқатлантириш харажатини белгилаш орқали овқатлантириш.

Шунингдек, Таълим соҳасида овқатлантиришни ташкил этиш ва назорат қилиш маркази ташкил этилади.

Давлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этишни мувофиқлаштириш ҳамда жараёнларни босқичма-босқич рақамлаштириш Марказнинг асосий фаолият йўналишларидан бири этиб белгиланди.

Қарор билан “Давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тартиби тўғрисида"ги низом тасдиқланди.

Давлат боғчалари тарбияланувчиларнинг соғлом, хавфсиз ва сифатли овқатланишини таъминлаш мақсадида 2025 йил 1 июлгача “Ягона мавсумий таомнома” жорий этилади.

2025 йил 1 июлгача соғлом овқатлантириш ташкил этиладиган давлат боғчаларида тадбиркорлар билан белгиланган тартибда шартномалар тузилиши ва аутсорсинг усулида соғлом овқатлантириш йўлга қўйилиши таъминланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон