2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди. Унга кўра, айрим маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш учун компенсация тўлов (йиғим)ини жорий этиш бўйича таклифлар тайёрланади.
Бунда углерод изи юқори бўлган саноат маҳсулотлари (цемент, кўмир, сиқилган газ ва бошқалар) учун “Карбон йиғими” тизимини жорий этиш ва улардан келиб тушадиган маблағларни ҳудудларда экология муаммоларини ҳал этишга йўналтириш масалалари бўйича таклифлар тайёрлаш назарда тутилади.
Инвесторларни жалб қилган ҳолда йирик корхоналар томонидан импорт ўрнини босувчи саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш режалаштирилмоқда.
Импорт қилинаётган саноат маҳсулотларини таҳлил қилиш, маҳаллийлаштириш ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш кўзда тутилган.
Бунда:
- импорт ҳажми юқори бўлган саноат маҳсулотларини таҳлил қилиш ва уларни маҳаллийлаштириш бўйича чора тадбирларни белгилаш;
- импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳалари бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда инвесторларни жалб қилиш чораларини кўриш;
- саноатнинг “драйвер” соҳаларини ривожлантириш мақсадида йирик корхоналар томонидан импорт ўрнини босувчи саноат маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мўлжалланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Таълим соҳасида овқатлантиришни назорат қилиш маркази ташкил этилади
Тошкентда йўл муаммоларини ҳал қилиш учун “қизил линия” ишга туширилди
Ўзбекистон нима учун ов қилишга мораторий жорий этмоқчи бўляпти?
Ўзбекистондан қўшни давлатларга янги автобус қатновлари йўлга қўйилади
Тошкент ҳайвонот боғида жирафа вафот этди
Ўзбекистонда қарздорлар учун мажбуриятлар реестри жорий этилади
9 январ куни қандай об-ҳаво кутилмоқда?
Давлат сирлари тўғрисида қонун қабул қилинди