2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди. Унга кўра, республикада “яшил боғлар” барпо этиш режалаштирилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг туман (шаҳар)ларида “Яшил боғлар” барпо этиш учун ер майдонлари танланади, талаб этилса ажратиш юзасидан тегишли қарор ёки фармойиш қабул қилинади.
Танланган (ажратилган) ер майдонларида “яшил боғлар” барпо этиш учун “Яшиллойиҳа” лойиҳалаш институти билан шартномалар тузилади. Бунда, ажратилган ер майдонларида ҳудуд тупроқ-иқлим шароитига мос дарахт ва буталар турини танлаш, экиш схемаси белгиланади, парваришлаш, суғориш ва уч йил муддатга бириктириш тизимлари назарда тутилган лойиҳалаш ва харажатлар-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилади.
Танланган ер майдонларида лойиҳа ҳужжатлари асосида “яшил боғлар” барпо этилади.
Барча шаҳарларни тўлиқ “яшил белбоғ”лар билан қамраб олиш кўзда тутилган.
“Яшил белбоғ”ларни барпо этиш учун ер майдонларини белгилаш, уларни белгиланган тартибда ажратиш бўйича чоралар кўрилади.
Барпо этиладиган “Яшил белбоғ”ларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилади.
Тайёрланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида тупроқ ва иқлим шароитига мос дарахт турларини танлаган ҳолда “Яшил белбоғ”лар барпо этилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим саноат маҳсулотлари учун “Карбон йиғими” тизими жорий этилади
Таълим соҳасида овқатлантиришни назорат қилиш маркази ташкил этилади
Тошкентда йўл муаммоларини ҳал қилиш учун “қизил линия” ишга туширилди
Ўзбекистон нима учун ов қилишга мораторий жорий этмоқчи бўляпти?
Ўзбекистондан қўшни давлатларга янги автобус қатновлари йўлга қўйилади
Тошкент ҳайвонот боғида жирафа вафот этди
Ўзбекистонда қарздорлар учун мажбуриятлар реестри жорий этилади
9 январ куни қандай об-ҳаво кутилмоқда?