Тошкент ва Тошкент вилояти пропискаси — кўпчиликни чалғитган мавзу


Шу кунларда прописка масаласи яна муҳокама мавзусига айланди. Шов-шувларга юртимиздаги оммабоп интернет-нашрларида айни мавзуда тарқатилган хабар сабаб бўлди. Хабарда давлат ташкилотлари ходимлари Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий рўйхатдан ўтишлари мумкинлиги айтилади. Хўш, чиндан ҳам шундайми?
Ҳа, аммо фақат назарий жиҳатдан. Амалда эса бу жуда мураккаб.
Хабарга қайтамиз. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатда туриш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқарувидаги органлар, республика миқёсидаги бошқа давлат ташкилотлари раҳбарлари ўз ходимларининг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий рўйхатга ўтишларини сўраб мурожаат қилишларига рухсат берилибди. Қарорга илова қилинган рўйхатда жами 59 ташкилот ва компаниялар номи келтирилган.
Ана шу 59 та давлат органи, ташкилот ва муассасаларининг раҳбарлари ўз тизимида ишловчи ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вилоятига доимий пропискага қўйишни сўраб, Ички ишлар вазирлигига илтимоснома ва ходим ҳақида тавсифнома киритиш ҳуқуқига эга бўлди. Дейлик, Адлия вазирлигининг Марказий аппарати, Тошкент шаҳри ва вилоятидаги ҳудудий бошқармалари, ушбу ҳудудларда жойлашган адлия органлари ва муассасаларида ишлаётган ходимларнинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вилоятига доимий пропискага ўтиши учун шахсан Адлия вазири илтимоснома ва ходим ҳақида тавсифнома тақдим этиши керак (бу эса унчалик осон иш эмас).
Тақдим этилган ҳужжатлар Ички ишлар вазирлиги Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг Тошкент шаҳри ва вилоятидаги бошқармалари томонидан кўриб чиқилади. Илтимоснома рад этилиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Умуман, илтимосномага ижобий ёки салбий жавоб бериш ИИВ органларининг ваколатига тегишли.
Аслида бу шов-шув қиладиган янгилик эмас. Бу тартиб илгари ҳам мавжуд бўлиб, шу пайтгача амал қилиниб келинаётган эди. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги қарорига мувофиқ фақат битта нарса ўзгарди. У ҳам бўлса, ўз ходимларини Тошкент шаҳри ва вилоятига доимий рўйхатга ўтишларини сўраб мурожаат қилишга рухсат берилган идоралар сони 56 тадан 59 тага, яъни учтага оширилди. Айтилиши керак бўлган янгилик шу эди. Шу боис бу хабарга “Давлат ташкилотлари ходимлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага қўйилиши мумкин” деб эмас, балки “59 та идора ходимларини Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискага қўйилиши сўраш ҳуқуқига эга бўлди” деб сарлавҳа қўйиш керак эди. Шунда кўпчилик чалғимаган бўларди.
Қуйидаги идораларнинг раҳбарлари ўз ходимларининг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий рўйхатга ўтишларини сўраб мурожаат қилиш ҳуқуқига эга:
Президент девони;
Олий Мажлиси палаталари;
Вазирлар Махкамаси;
Конституциявий суд;
Олий суд;
Олий хужалик суди;
Бош прокуратура;
Миллий хавфсизлик хизмати;
Марказий сайлов комиссияси;
Марказий банк;
Ҳисоб палатаси;
Тошкент шаҳри ҳокимлиги;
Тошкент вилояти ҳокимлиги;
Иқтисодиёт вазирлиги;
Молия вазирлиги;
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги;
Меҳнат вазирлиги;
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги;
Халқ таълими вазирлиги;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги;
Мудофаа вазирлиги;
Ички ишлар вазирлиги;
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги;
Ташқи ишлар вазирлиги;
Адлия вазирлиги;
Ташки иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги;
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги;
Давлат статистика қўмитаси;
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси;
Давлат солиқ қўмитаси;
Давлат бoжxoнa қўмитаси;
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси;
Давлат геология ва минерал pecypcлap қўмитаси;
Давлат apxитeктypa ва қурилиш қўмитаси;
Ep pecypcлapи, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси;
Матбуот ва axбopoт агентлиги;
Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги;
«Ўзкоммунхизмат» агентлиги;
Автомобиль ва дapë транспорти агентлиги;
Интеллектуал мулк агентлиги;
«Ўзархив» агентлиги;
Baзиpлap Maҳкaмacи ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси;
Baзиpлap Maҳкaмacи ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита;
Пapвoзлap хавфсизлигини нaзopaт қилиш давлат инспекцияси;
Teмиp йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини нaзopaт қилиш давлат инспекцияси;
«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси;
«Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти;
«Ўзкимëcaнoaт» акциядорлик жамияти;
«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти;
«Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси;
«Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси;
«Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси;
«Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси;
«Ўзавтойўл» автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш давлат-акциядорлик компанияси;
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси;
Миллий телерадиокомпания;
Ўзбекистон Фанлар академияси;
«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти.
Манба: Тafsilot.uz































Изоҳлар 0
…