Жорий йил 9 ойи мобайнида UZ ҳудудидаги миллий ахборот ресурсларининг ривожланиш ҳолати таҳлил этилганда, доменлар сони 29 мингтага етиб, ўсиш 123 фоизни ташкил қилганлиги аниқланди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг 2016 йил 9 ойидаги фаолияти сарҳисобига бағишланган Ҳайъат мажлиси давомида маълум қилинди.
Хабарларга кўра, бугунги кунда uMail.uz электрон почта тизими фойдаланувчилари сони 367 мингдан ошган. Мажлисда шу билан биргаликда, жорий йилда ишга туширилган “Davra.uz” ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари сонини ҳам ошириш зарурлиги қайд этилди. Бу сайт Tas-IX ҳудудида жойлашганлиги билан қулайдир.
Мажлисда рақамли телевидениега ўтиш ҳам босқичма-босқич амалга оширилаётганлиги таъкидланди. Хусусан, жорий йил охирига қадар мамлакатимизда 10та рақамли телеузаткичлар ўрнатилади ва рақамли телевидениега ўтиш кўрсаткичи 88 фоизга етиши кўзда тутилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди