2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Давлат хизматчиларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, уларга “ҳалоллик вакцинаси”ни сингдириш ҳамда бу борада превентив механизмларни жорий этиш кўзда тутилмоқда.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Раҳбар кадрларни баҳолаш марказида Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг буюртмаси асосида 2025 йил давомида камида 500 нафар раҳбарлик лавозимларда ишлаётганлар ва ушбу лавозимлар учун захирада турганларнинг коррупцияга мойиллиги даражаси баҳоланади.
Давлат хизматчиларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни сингдириш бўйича қадриятлар тизимини шакллантириш юзасидан тадқиқотлар олиб бориш асосида таъсирчан чора-тадбирларни жорий этишга оид таклифлар мунтазам (йилига камида бир марта) киритиб борилади.
Бундан ташқари, янгича конституциявий-ҳуқуқий шароитда фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришдаги иштирокини янада кенгайтириш режалаштирилган.
“Менинг фикрим” портали негизида “Менинг таклифим” электрон порталини ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон президенти администрациясига киритилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ўзгидромет” 15 январга об-ҳаво прогнозини эълон қилди
“Бешагач” бозорининг ўрнида бизнес марказ қурилиши режалаштирилмоқда
Самарқандда метро қурилиши бошланиши мумкин
Тошкентда йирик маълумотларни қайта ишлаш маркази ташкил этилади
Овчилик гувоҳномасини энди онлайн олиш мумкин бўлди
Тошкентда янги трамвай йўналиши қурилиши режалаштирилмоқда