13:41 / 21.01.2025
112

Аҳоли даромадини ошириш бўйича янги ёндашувлар жорий қилинади

Аҳоли даромадини ошириш бўйича янги ёндашувлар жорий қилинади
Фото: Yuz.uz
“2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

2025 йилда аҳолини даромадли меҳнат билан таъминлаш дастури ҳамда унинг доирасида мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланди.

2025 йилда дастур ижроси доирасида 5,2 миллион аҳолини иш билан банд қилиш ҳамда даромадли меҳнат билан таъминлаш мақсадида айрим ташкилотлар масъул этиб белгиланди.

2025–2026 йилларда Наманган, Тошкент, Хоразм ва бошқа вилоятларда паррандачилик соҳасида кооперация тизимида замонавий сўйиш корхоналари (кушхоналар) ва музлаткичли омборхоналар, маҳсулотлар ва чиқиндиларни қайта ишлаш, наслли жўжалар етиштириш ва парранда маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватларини ўз ичига олган тайёр бизнес лойиҳалари амалга оширилади.

2025 йилда камбағал оила аъзоларини жалб этган ҳолда:
  • 20 минг гектар ўрмон фонди ерларида саноатбоп, манзарали ва мевали дарахт турларидан иборат ўрмонлар барпо этиш, кўчатхоналар ташкил этиш ва доривор ўсимликлар етиштириш лойиҳалари амалга оширилади;
  • жами 100 гектар ер участкаларида бруссонетия дарахтини етиштириш бўйича пилот лойиҳалар амалга оширилади.
  • 2025 йил 1 июлдан “Экофаол фуқаро” платформасига ўзи эккан дарахти тўғрисида маълумотлар киритган камбағал оилалар аъзоларига ўрмон фонди ерларида экилган ҳар 100 та дарахт учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида субсидия ажратилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон