29–31 январда совуқ ҳаво массалари Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларидан бутун республика ҳудудига тарқала бошлайди, дея хабар бермоқда Ўзгидромет агентлиги.
Душанба куни Ўзбекистонда қуруқ ва нисбатан илиқ об-ҳаво кутилмоқда, ҳаво ҳарорати +7…+12 даража бўлади. Фақатгина республиканинг шимолий ҳудудлари совуқ антициклон таъсирида бўлиб, ҳарорат кундузи 0…+5 даражадан ошмайди.
Тошкент шаҳрида душанба ва сешанба кунлари ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳаво ҳарорат бугун +9…+11, эртага кечаси 0…+2, кундузи +6…+8 даража бўлади.
29–31 январ кунлари вақти-вақти билан қор ёғади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорат кечаси 0…–2, кундузи 0…+2 даража бўлади. Шарқий шамол йўналишини ғарбийга ўзгартириш билан 5–10 метр/сония тезликда эсади.
28 январда Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятининг айрим ҳудудларида бироз қор ёғади. Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятларида кечаси бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳаво ҳарорати кундузи +5…+10, республиканинг шимолий ҳудудларида –2…+3 даража бўлади.
Чоршанба-жума кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 0…–5 даражагача, шимолий ҳудудлар баъзи жойларида –8 даражагача, кундузи 0…+5 даражагача пасаяди. Республиканинг марказий ва жануби-шарқий вилоятларида вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлиб, асосан қор шаклида ёғади. Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик кузатилмайди.
Республиканинг айрим жойларида туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан йўналишини ғарбийга ўзгартириб 7–12 метр/сония тезликда эсади. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи мавжуд. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар