"Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2024 йил 18 декабр куни "Тошкент фармацевтика парки" кластери таркибига кирувчи фармацевтика корхоналари раҳбарлари билан учрашди", – дейилган мақола муқаддимасида.
Шунингдек, Ўзбекистон президенти фармацевтика саноатига 1 миллиард доллар миқдорида инвестиция киритишни тасдиқлагани таъкидланган.
Нашрда ўтган етти йилда Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш икки баробар, экспорт ҳажми 11 карра, корхоналар сони 3 баробар, инвестициялар ҳажми 750 миллион долларни ташкил этгани хабар қилинган. Бугунги кунда Ўзбекистонда 3500 турдаги дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарилмоқда.
"Давлат раҳбари буни талабни тўлиқ қондириш учун етарли эмас, деб атади ва дори воситаларининг 80 фоизи хориждан келтирилаётганини танқидий баҳолади, – деб ёзилган мақолада. – Ушбу 80 фоизни камайтириш мақсадида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва экспортни кўпайтириш чора-тадбирлари таклиф этилди".
Ўзбекистон президент фармацевтика корхоналари билан учрашувда улар учун божхона имтиёзларини 2028 йилгача узайтириш ва капитали 100 миллион доллар бўлган илғор фармацевтика лойиҳалари сармоя жамғармаси ташкил этилишини маълум қилди.
Импорт улушини камайтириш мақсадида дори воситалари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Оммабоп дори воситалари сифатини хорижий аналоглардан кам бўлмаган даражада таъминлаш, рақобат ва фойдаланиш имкониятини оширишга қаратилган умумий қиймати 1 миллиард доллар бўлган лойиҳалар портфелини яратиш маъқулланди.
Мақолада маълум қилинишича, экспортни ошириш учун давлат бюджети тадбиркорларнинг АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идораси ва Европа дори воситалари агентлигидан сертификат олиш харажатларини қоплайди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар