Қиш фаслининг сўнгги – феврал ойи январ ойига нисбатан ўртача 2-2,5 даражага, тоғларда 1-1,5 даражага илиқроқ бўлади. Бу ҳақда Ўзгидромет феврал ойи учун об-ҳаво прогнозида маълум қилди.
Қайд этилишича, бу йил феврал ойи 6-7 кун давомида сақланиб турадиган қуруқ об-ҳаво билан бошланади.
Ушбу давр бошида ҳаво ҳарорати кечалари 0-5 даража совуқ, кундуз кунлари 3-8 даража илиқ атрофида бўлади. 6-7 феврал кунларига келиб, нисбатан илиқлашади, кундуз кунлари ҳаво 12-15 даража илиққача, шимолда 5-8 даража илиққача исийди.
Кейинчалик, ойнинг охиригача, ҳарорат кечалари 2-7 даража илиқдан 3-8 даража совуққача, кундуз кунлари 10-15 даража илиқдан 0-5 даража илиққача, шимолда кечалари 2 даража совуқ-3 даража илиқдан 8-13 даража совуққача, кундуз кунлари 5-10 даража илиқдан 0-5 даража совуққача ўзгариб туриши кутилмоқда.
Республика ҳудуди бўйича биринчи ўн кунлик охирида асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳар ўн кунликда 2-3 кундан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутиляпти.
Ўзгидромет маълумотига кўра, 2004, 2016 ва 2021 йилларнинг феврал ойлари энг илиқ ойлар бўлиб, ўртача ойлик ҳарорат иқлимий меъёрдан 3-6 даражага юқори бўлган. Ушбу йилларда энг илиқ даврларда ҳаво ҳарорати 22-27 даража илиққача, жанубда 28-30 даража илиққача кўтарилган.
Шунингдек, 2008, 2012 ва 2014 йилларнинг феврал ойларида энг совуқ об-ҳаво кузатилган бўлиб, бунда ўртача ойлик ҳарорат меъёрдан 4-8 даражага паст бўлиши кузатилган. Республика ҳудудининг катта қисмида минимал ҳаво ҳарорати 12-17 даража совуққача, шимолда 24-29 даража совуққача пасайган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар