13:57 / 04.02.2025
56

BBC Travel Ўзбекистонни 2025 йилнинг энг яхши сайёҳлик йўналишлари рўйхатига киритди

BBC Travel Ўзбекистонни 2025 йилнинг энг яхши сайёҳлик йўналишлари рўйхатига киритди
Иорданиянинг оммабоп Ammon News газетасида "Ўзбекистон 2025 йилнинг энг яхши сайёҳлик йўналишлари рўйхатига кирди" сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Унда Ўзбекистон BBC Travel глобал ахборот портали талқинига кўра 2025 йилнинг энг яхши сайёҳлик йўналишлари рўйхатига киритилгани маълум қилинган.

Қайд этилишича, Ўзбекистон сайёҳларни жалб қилиш учун янги меҳмонхоналар қуриш, темирйўл ва ҳаво қатновларини ривожлантиришга сармоя киритмоқда.

"Мазкур рўйхат БМТ Туризм" ташкилоти ҳамда Бутунжаҳон туризм ва саёҳатлар кенгаши каби етакчи халқаро сайёҳлик тузилмалари билан ҳамкорликда тузилган. Рўйхатда АҚШ, Канада, Япония, Италия, Австралия, Марокаш, Буюк Британия ва бошқа давлатлар ҳам бор. Ўзбекистон 16-ўринда қайд этилди", – дейилади мақолада.

Маълум қилинганидек, 2025 йил куз фаслида Бухорода биринчи халқаро замонавий дизайн ва ҳунармандчилик биенналеси бўлиб ўтади.

Нашрда Ўзбекистондаги муҳим маданий янгиликлар қаторида машҳур меъмор Тадао Андо томонидан лойиҳалаштирилган Давлат санъат музейининг янги биноси қурилиши ва Романовлар саройининг реконструкция қилиниши алоҳида урғуланган.

"2024 йил май ойи ҳолатига кўра, 90 дан ортиқ мамлакат, жумладан, Буюк Британия, Канада ва Австралия фуқаролари Ўзбекистонга визасиз ташриф буюришлари мумкин. Ўзбекистон президенти мамлакатда "яшил" иқтисодиёт ва туризмни ривожлантириш мақсадида Глобал "яшил" туризм стартаплари лабораториясини яратиш режасини эълон қилди. Қўшни давлатлар билан чегараларни кесиб ўтиш ҳам осонлашди", – дейилади Ammon News газетасида босилган мақолада.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон