Ўзбекистон тезюрар Talgo-250 электропоездини йил охиригача қабул қилиб олади, дея хабар қилмоқда Ўзбекистон иқтисодиёт вазирлиги, деб Carzone.uz ёзмоқда.
Электропоезд 2015-2019 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмаларини ривожлантириш ва модернизация қилиш дастурига асосан олиб келинмоқда. Ушбу дастур доирасида 9,8 млрд долларлик 150та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган.
Иккита локомотив, 10та йўловчи поезди ва ресторан-вагондан иборат янги поезд 287 нафар йўловчини манзилига етказа олади. 38 млн долларлик иккита шундай таркибни Испания компаниясидан харид қилиш шартномаси «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва Ўзбекистон реконструкция ва тараққиёт фонди томонидан молиялаштирилган.
Янги тезюрар поездлар «Тошкент-Бухоро» йўналишида қатновни амалга оширади.
Ҳозирда, Ўзбекистонда иккита Talgo поездлари ҳаракатланмоқда. Afrosiyob поездлари «Тошкент-Самарқанд-Бухоро-Тошкент» йўналиши бўйича қатнамоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”