![Россиянинг йирик компанияларига 7000 нафар ўзбекистонлик ишга жойлаштирилади](/uploads/posts/2025-02/d647095d0a_umglx4g4pqjhgfamjroes0iyz2ce3c1d.webp)
Фото: Миграция агентлиги
Ўзбекистон ҳукумати ҳузуридаги Миграция агентлиги ватандошларни ташкилий тарзда ишга жойлаштириш бўйича бир қатор Россия компаниялари билан шартномалар имзолади.
Агентлик директори Беҳзод Мусаев Москвага хизмат сафари давомида Россияда фаолият юритаётган 20 га яқин компания раҳбарлари билан учрашув ўтказди.
![](/uploads/posts/2025-02/0a99b5eb1a_6uob_llpdlwgisidomwn0xpnovn2xmw1.webp)
Мулоқот томонлар учун самарали кечди. Якунда Ant Yapi, Ozon Community, ПЭК ва SPAR Middle Volga компаниялари билан 7000 нафар ҳамюртимизни мазкур компанияларга ташкилий тарзда ишга жойлаштириш бўйича ҳамкорлик шартномалари имзоланди.
Улардаги шароит, ойлик маошлар ўрганилган. Номзодларни саралаш тадбирлари Ўзбекистон ҳудудларида феврал ойида бўлиб ўтади.
![](/uploads/posts/2025-02/2cfb9bd257_ms4l8mqck01l3xgp3hbdyy8qigsmahwy.webp)
![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар