11:25 / 10.02.2025
15 987

Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво бўлади?

Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво бўлади?
Ушбу ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудуди нам ва нисбатан совуқ ҳаво массалари таъсири остида бўлади, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”. Республика бўйича вақти-вақти билан асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.

13 февралда марказий ва шарқий вилоятларда айрим жойларда, шунингдек, Ўзбекистоннинг чўл ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 14 февралда республиканинг кўпчилик вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди, фақат энг чекка жанубда баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғиши мумкин, тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Ҳаво ҳарорати 10—11 февралда кундуз кунлари 0-5 даража илиқ, кечалари 0-5 даража совуқ, шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 6-8 даражагача совуқ бўлади. 12 февралдан ҳарорат аста-секин кўтарила бошлайди ва 13—14 февралга келиб, кундузги ҳарорат 8-11 даража илиққача, жанубда 12-14 даража илиққача кўтарилади.

Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади.

Тошкентда 10 февраль куни кечқурун бир оз қор ёғиши мумкин. 11—12 февралда вақти-вақти билан асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. 13 февралда асосан ёмғир кўринишидаги бир оз ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. 14 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечалари 3 даража совуқ 2 даража илиқ, кундуз кунлари 10-11 февралда 0-5 даража илиқ бўлади, 12-14 февралда 8-10 даража илиққача аста-секин кўтарилади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон