00:33 / 04.11.2016
7 390

4 ноябрь куни Ўзбекистонда қор ёғиши мумкин

4 ноябрь куни Ўзбекистонда қор ёғиши мумкин

«Ўзгидромет» маркази хабар беришича, Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 4 ноябрь куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиб, қорга айланиш эҳтимоли бор. Кечаси 3-5, кундузи 5-7 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 1-2 даражагача совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Тошкент вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиб, қорга айланиш эҳтимоли бор. Кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шамол тезлиги баъзи жойларда секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиб, қорга айланиш эҳтимоли бор. Кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шамол тезлиги баъзи жойларда секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 2-7, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиб, қорга айланиш эҳтимоли бор. Шамол тезлиги баъзи жойларда секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кучли ёғингарчилик бўлиши мумкин. Шамол тезлиги баъзи жойларда секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 4 ноябрь куни Ўзбекистонда қор ёғиши мумкин