![Келгуси ҳафта бошида юртимизда қандай об-ҳаво кутилмоқда?](/uploads/posts/2025-02/6d32db087f_37525429_016030721888_1920x0_80_0_0_a15cb2c4b543c65ac60632f848fe7b25.webp)
Ўзгидромет 17-19 феврал кунлари кутилаётган об-ҳаво бўйича маълумотни тақдим этди. Унга кўра:
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17 февралда -1...-6, 18-19 февралда -2...+3, кундузи 17-18 февралда +6...+11, 19 февралда +5...+10 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 17 февралда ёғингарчилик кутилмайди, 18-19 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 февралда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 17 февралда кечаси -2...+3, кундузи +10...+15, 18 февралда кечаси 0...+5, кундузи +8...+13, 19 февралда кечаси 0...+5, кундузи +10...+15; Навоий вилоятининг шимолида кечаси 17 февралда -1...-6, 18-19 февралда -2...+3, кундузи 17-18 февралда +6...+11, 19 февралда +5...+10 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 19 февралда Самарқанд вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 февралда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0...+5, кундузи 17 февралда +8...+13, 18-19 февралда +10...+15 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 17 февралда ёғингарчилик кутилмайди, 18-19 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 февралда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +2...+7, кундузи 17 февралда +12...+17; 18-19 февралда +10...+15 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5, кундузи 17 февралда +6...+11; 18-19 февралда +8...+13 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, 17 февралда ёғингарчилик кутилмайди, 18-19 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 17 февралда кечаси -3...-8, кундузи -3...+2, 18-19 февралда кечаси 0...-5, кундузи +3...+8 даража бўлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар