“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси 5 ноябрь куни иккинчи Boeing 787-8 Dreamliner самолётини қабул қилди.
Самолёт Сиэтлдан Тошкентгача 12 соатлик тўхтовсиз парвозни амалга оширган. Самолёт ўз бортига 246 йўловчини сиғдира олади. Boeing 787-8 Dreamliner самолёти Ўзбекистондан АҚШ ва Канада, Узоқ шарқ, Осиё, Африка ва Австралия аэропортларига парвозни амалга ошириши мумкин.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ўзининг биринчи Boeing 787-8 Dreamliner самолётини жорий йил 31 август куни қабул қилган эди. Шу вақтгача самолёт мамлакатимизнинг бир неча шаҳарлари, хусусан, Бухоро, Урганч, Навоий ва Нукусда бўлиб, халқаро йўналишларда парвоз қилишга ҳам улгурди. Самолёт Деҳли, Дубай, Тел-Авив, Олма-ота аэропортларига парвоз қилган.
Бу турдаги самолётдан фойдаланиш учун мамлакатимизда икки нафар инструктор ва 18 нафар учувчидан иборат махсус гуруҳ тузилган.
Boeing 787-8 Dreamliner самолётининг ёқилғи самарадордиги аввалги Boeing-767 билан таққосланганда 10 фоизга устунлик қилади. Тезлик жиҳатдан ҳам муайян тафовут мавжуд. Масалан, Тошкентдан Москвагача парвоз вақти 10 дақиқага, Лондон ва Парижга эса 20-30 дақиқага қисқарган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”