
26 феврал куни Тошкент шаҳридаги Халқаро конгресс марказида мамлакатга расмий ташриф билан келган Покистон Ислом Республикаси бош вазири Шаҳбоз Шарифни расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қутлаб, шоҳсупага таклиф этди. Ҳарбий оркестр икки мамлакат давлат мадҳияларини ижро этди.
Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини бир-бирига таништирди.
Биргаликда суратга тушилгандан сўнг тор доирадаги музокаралар бошланди.







Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар