
«Тошкент» телеканалида оилавий ажримлар ҳақидаги видеороликлар намойиш этила бошланди. Бу ҳақда «Дарё»га телеканал вакиллари маълум қилган.
Роликни кўрганларнинг айтишича, уни томоша қилган ҳар қандай одамнинг кўзига беихтиёр ёш келади.
Телерадиоканал мутасаддиларининг билдиришича, ушбу роликларнинг яратилишига ижтимоий тармоқларда «Тошкент» телеканалининг кечки дастурларида ажрашган оилалар ҳақида маълумотлар бериб борилади, деган хабарнинг кенг муҳокама қилиниши туртки бўлган.
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Тошкент ҳокимияти ажрашган эр-хотинларнинг исм-фамилиясини телевидение ва газета орқали эълон қилишни тавсия этган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар