21:34 / 12.03.2025
95

Парижда Ўзбекистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (фото)

Парижда Ўзбекистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (фото)
Бугун, 12 март куни Париждаги Фахрийлар уйида Францияга давлат ташрифини амалга ошираётган Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон етакчисини Франция президенти Эммануэл Макрoн кутиб олди.

Майдонда олий мартабали меҳмон шарафига Франция Республика гвардияси, қуруқлик қўшинлари, ҳарбий-денгиз ва ҳарбий-ҳаво кучлари хизматчиларидан иборат фахрий қоровул саф тортди.

Ҳарбий оркестр ижросида икки мамлакат мадҳиялари янгради. Гвардиячилар Ўзбекистон президенти олдидан тантанали юриб ўтди.

Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар ва расмий делегациялар аъзоларини қутлади.

Сўнг Шавкат Мирзиёев отлиқ гвардиячилар ва мототциклчилар ҳамроҳлигида олий даражада музокара ўтказиш учун Франция президентининг қароргоҳи — Елисей саройига йўл олди.








arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон