Иқтисодиёт соҳасида амалга оширадиган ишларимиз аввало халқимизга, ҳар бир фуқарога қандай наф етказиши, унинг дастурхонида, кундалик ҳаётида акс этиши биз учун ўта муҳимдир.
Бу ғоя Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида ўз ифодасини топган.
Ижтимоий соҳани ривожлантириш борасидаги “Ислоҳот – ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун” тамойилини изчиллик билан ҳаётга татбиқ этишга жазм қилган номзодимизнинг сайловолди дастурида бугунги кунда ўз ечимини кутиб турган ижтимоий масалаларни ҳал қилиш учун мамлакатимиз миқёсидаги қатор мақсадли дастурларни амалга ошириш назарда тутилмоқда.
Энг аввало, аҳоли даромадларини муттасил ошириб бориш, турмуш даражасини янада яхшилаш, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришиш мақсадида иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдорини босқичма-босқич ошириб бориш бўйича ишлар давом эттирилади.
Шунингдек, истеъмол товарлари, жумладан, арзон нархдаги озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатини кенгайтириш ва ҳажмини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Маълумки, бугунги кунда юртимизда 160 мингдан зиёд фермер хўжаликлари фаолият кўрсатаётган бўлиб, уларнинг 36 мингдан ортиғи кўп тармоқли йирик субъектлардир. Уларда деҳқончилик ёки чорвачилик билангина чекланиб қолмасдан, балки замонавий технологиялар, ихчам қайта ишлаш ускуналари жалб этилган ҳолда, қўшимча тармоқлар ўзлаштирилган. Бу аҳоли, айниқса, қишлоқ одамларининг бандлигини таъминлаш, даромадини ошириш, ички бозорни арзон ва юқори сифатли маҳсулотлар билан тўлдиришда муҳим омил бўлмоқда. Мустақиллик йилларида пахта майдонлари деярли 2 баробар қисқартирилиб, уларнинг ўрнига дон, сабзавот, полиз, мойли экинлар экилиб, боғ ҳамда токзорлар барпо этилмоқда. 2016 — 2020 йиллар мобайнида 170,5 минг гектар пахта ва 50 минг гектар ғалла майдонлари ўрнига озиқ-овқат экинлари экилиши белгиланиб, жорий йилнинг ўзида пахта майдонлари 30,5 минг гектарга қисқартирилди. Буларнинг самараси ўлароқ, мустақиллик йилларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми 2 баробардан зиёд ошди, хусусан, картошка 7 марта, мева қарийб 6.3 марта, сабзавот 2,6 марта, сут ва сут маҳсулотлари 1,7 марта, гўшт 1,3 баробар ўсди. Ўзбекистон жуда қисқа вақт ичида ғалла мустақиллигини қўлга киритиб, дон ва дон маҳсулотларини экспорт қилувчи давлатлар сафидан мустаҳкам ўрин эгаллади. 1990 йилда атиги 1 миллион тоннадан зиёдроқ ғалла ҳосили етиштирган деҳқон ва фермерларимиз 2015 йилда 7 миллион 300 минг тоннадан зиёд сара дон йиғиштириб олишга эришишди.
Юртимизда озиқ-овқат маҳсулотлари захиралари фақат экин майдонларини кенгайтириш ҳисобигагина эмас, балки жаҳоннинг илғор тажрибалари, замонавий ва интенсив агротехнологиялар татбиқ қилинаётгани, истиқболли навлар яратилиб, амалиётга жорий қилинаётгани туфайли мустаҳкамланаётир. Умуман олганда, уруғчилик тизимини ривожлантириш, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш бўйича илғор технологиялар жорий этилиши ҳисобига охирги 5 йилда қайта ишланган маҳсулотлар ҳажми қарийб 5 маротаба ошди.
Ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 42,2 фоизи чорвачилик соҳаси ҳиссасига тўғри келади. Ушбу жабҳада эркин бозор механизмлари шакллантирилгани, кўплаб имтиёзлар тақдим этилаётгани натижасида чорва моллари сони ҳамда гўшт ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми муттасил равишда ортиб бораяпти. 2015 йил якунларига кўра, барча тоифадаги хўжаликларда қорамоллар сони 1991 йилдагига нисбатан 2,4 баробарга, жумладан, сигирлар сони 2 баробар, паррандалар сони 1,8 марта кўпайгани шундай дейишимизга тўла асос бўла олади.
Буларнинг бари Ўзбекистонимизда аҳолининг муҳим кундалик истеъмол товарларига бўлган талабини тўлиқ қондирибгина қолмай, катта миқдорда экспорт қилинишига имкон туғдирмоқда. Бунинг устига, озиқ-овқат саноати соҳасида янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, мавжудларини модернизациялаш ва қувватларни ошириш мақсадида 2020 йилга қадар фақат давлат инвестиция дастурларига кўра 304 та йирик лойиҳалар ва 5000 та янги ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этилиши режалаштирилган. Бу эса йилига қўшимча равишда 100 минг тонна озиқ овқат саноати маҳсулотлари, 130 хилдаги янги маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга имкон беради. Мазкур лойиҳаларда янги технологияларни жорий этиш ва хом ашёни чуқур қайта ишлашга алоҳида эътибор берилади ва уларнинг аксарияти қишлоқ жойларида амалга оширилади.
Ушбу ҳайрли ишларга бош-қош бўлиб, Ўзбекистонимизнинг 32 млн. кишилик аҳолисининг фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашдек масъулиятни ўз елкасига олишга жазм қилган, халқимиз учун муносиб турмуш шароитини яратишни асосий мақсад қилиб олган партиямиз томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод сифатида кўрсатилган Шавкат Миромонович Мирзиёевни қўллаб овоз беришга чақирамиз. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”