12:33 / 14.11.2016
6 414

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарадаги 56 позиция бўйича келишувга эришди

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарадаги 56 позиция бўйича келишувга эришди

8–13 ноябрь кунлари тасдиқланган режа-жадвалга биноан Фарғона шаҳрида давлатлараро чегарани делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистон Ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг учрашувлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Ўзбекистоннинг Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари билан Қирғизистоннинг Боткен, Жалолобод ва Ўш вилоятлари туташган ҳудудларда давлат чегараларасининг аввал мувофиқлаштирилмаган 14 участкасида қўшма дала текширувлари ва инструментал топографик расмга олиш тадбирлари ўтказилди.

Еттита участка бўйича ишчи гуруҳларнинг позициялари келишиб олинди. Шундай қилиб, 13 ноябрь ҳолатига кўра томонларнинг позициялари мос келган участкаларнинг умумий сони 56тани ташкил этмоқда.

Учрашувлар якунларига кўра тегишли баённома имзоланди ва бошқа мувофиқлаштирилмаган участкалардаги дала топографик-ер тузиш ишларини ўтказишнинг режа-жадвали келишиб олинди.

Учрашув ҳамжиҳатлик ва анъанавий дўстлик руҳида бўлиб ўтди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарадаги 56 позиция бўйича келишувга эришди