
Ҳафта охирига бориб Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасайиши ҳамда қор ёғиши кутилмоқда. Шамол тезлиги сониясига 17-22 метргача кучаяди.
Гидрометеорология марказидан маълум қилинишича, 16-18 ноябрь кунлари Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кундузи 10-15 даража, кечаси 3-8 даража илиқ бўлади. 19 ноябрь куни ҳарорат кечаси ва кундузи +3-8 даражагача пасаяди.
Қорақалпоғистон ва Хоразмда 16 ноябрь куни ҳаво ҳарорати кечаси 3 даража совуқ ва 2 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ, 17-19 ноябрь кунлари кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ ва 3 даража илиқга етади.
Республиканинг бошқа ҳудудларида ҳаво ҳарорати жума куни кечаси ва кундузи 7-12 даража илиқни ташкил этади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар