19:39 / 14.03.2015
6 684

Қаршида навбатсиз машина харид қилмоқчи бўлган фуқаро 19 миллион сўм-у 800 долларини фирибгарга тутқазди

Қаршида навбатсиз машина харид қилмоқчи бўлган фуқаро 19 миллион сўм-у 800 долларини фирибгарга тутқазди

Бир фуқаро автомобиль харид қилишни ният қилди, бироқ машина олиш билан боғлиқ навбатлар ҳақидаги миш-мишлар уни ўйлантириб қўйди. Шундай кунларнинг бирида қизидан Қарши туманининг Шилви қишлоғидан бўлган йигитнинг автосалонда танишлари борлиги, навбатсиз машина олиб бериши мумкинлигини эшитиб, у билан учрашди, деб хабар беради «Ҳуқуқ» нашри.

Йигит бу ишнинг бироз харажати борлигини айтиб, 2014 йил январида 1 миллион 100 минг сўм ва 300 АҚШ доллари олди. Орадан бироз вақт ўтиб, йигит машина тўловини амалга ошириш учун пулнинг қолган қисмини ҳам олиб келишини айтди. Шу тариқа, қизнинг отаси 17 миллион 900 минг сўм ва 500 АҚШ долларини фирибгарнинг қўлига тутқазди. Бироқ орадан ойлар ўтса-да машинадан дарак бўлмади.

Йигит навбатдаги ёлғонини қайнонасига ишлатди. Унинг ўғлига танишлари орқали Қарши иқтисодиёт коллежининг дипломини олиб бериши мумкинлигини айтиб, 350 АҚШ долларини қўлга киритди.

2014 йил 18 июль куни йигит ишга бориш учун кўчага чиққан қизни кутиб олди. Йигитни 2011 йилдан бери таниган қиз ундан катта эканлигига қарамай, йигитга муҳаббатга ўхшаган илиқ ҳислар билан қарарди. Хуллас, йигит унга ишонган қизни алдаб, такси тўхтатди. Қиз йигитнинг бежолигидан унинг асл мақсадини фаҳмлай бошлади ва ҳайдовчига йигит уни зўрламоқчи эканлигини айтиб, ёрдам сўради. Автомобиль тўхтагач, йигит қизни судраб, бир хонадонга олиб кирди ва қизнинг қаршиликларига қарамай, ўзининг қабиҳ мақсадига эришди. Бу вақтда такси ҳайдовчиси яқин орадаги ИИБ ходимларига воқеани етказди. Улар зудлик билан керакли манзилга етиб борди, бироқ энди кеч эди.

2014 йил 18 сентябрь куни йигит қишлоқдошининг дарахтга боғлаб қўйилган сигирига кўзи тушди. Атрофда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, сигирни бировнинг уйига етаклаб борди. Сигир эгаси моли йўқолганини айтиб, ИИБ ходимларига мурожаат қилди. Олиб борилган тезкор-қидирув натижасида ўғри аниқланди.

Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди йигитдан автомобиль сотиб олишни мақсад қилиб, алданган жабрланувчи фойдасига 19 миллион 500 минг сўм моддий зарарни ундириш, шунингдек, унга узоқ вақт давом этган жиноий ишлари учун 8 йилга қамоқ жазосини тайинлаш ҳақида ҳукм чиқарди.

Манба: www.daryo.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Қаршида навбатсиз машина харид қилмоқчи бўлган фуқаро 19 миллион сўм-у 800 долларини фирибгарга тутқазди