15:30 / 28.03.2025
21 933

29 март куни мамлакатимизда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

29 март куни мамлакатимизда қандай об-ҳаво кутилмоқда?
“Ўзгидромет” 29 март, шанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра:

Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-6 даража илиқ, кундузи 14-16 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Навоий ва Бухоро вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида (2000 метрдан юқорида) қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.

“Ўзгидромет” апрель ойи учун прогнозини ҳам эълон қилган. Унга кўра, ой қуруқ об-ҳаво билан бошланади. Апрелнинг биринчи беш кунлигида ҳаво ҳарорати 22-25 даража илиқдан 27-30 даража илиққача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 32 даража илиққача кўтарилиши кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон