2016 йил. Наврўз шодиёнаси тайёргарлик жараёни.
…Шум боладан бошлаймиз…Қани чанқовуз? Тезроқ чиқ…Гулдурос қарсак…1-сектор рақсга, 2-сектор жонли-жонли ўйна…Тўхта!…Оркестр дефельедан кейин чиқади. Кашта чиқ! Энди ўйинга…Бор вужудинг билан ўйна…Мусаффо осмон ва фарзандларинг бахти учун, фаровон ҳаётинг учун ўйна. Чин юракдан куйла. Юртбошингга қараб куйла.
Keтдик: “Сен нурли чаманим, жон Ўзбекистон!”
Қиш остонаси ноябрда бевосита ўзимиз гувоҳи бўлган, миллат отаси билан нишонлаган Наврўз шодиёнаси таъассуротларини сизга илиндик. Нима қилайлик, бўзчи мокида борини тўқийдида. Ҳар холда биз учун дийдор энди ширин хотираларда қолди. Мақсадимиз қалбларимиз шукроналик ва ватанимиз олдидаги масъулият ҳисси яна кучайсин.
“Мен ҳеч нарсадан қўрқмайман. Биз ҳаётимизни шундай рельсга қўйамизки, у йўлнинг ўз манзили бор. Бу манзил озодлик, фаровонлик ва барқарор яшаш”-дея фаровонлигимиз асосчисининг карвони бугун оғишмасдан ўзбек халқини ўша нурли манзиллар сари олиб бораётганини ҳис этсин.
Сизга бир таклифнома илиндик. Қанақа таклифнома дейсизми? У шундай таклифномаки, муқаддимасида ушбу сўзлар битилган. “Наврўзи олам муборак. Сизни 2016 йил 21 март куни соат 11.00да Алишер Навоий мажмуасида ўтадиган Наврўз сайлига таклиф этамиз”.
Бу нима дегани? Бу улуғ инсон, тинчлигимиз ва фаровонлигимиз кафили, миллат отаси Ислом Абдуғаниевич Каримовдек тарихий шахснинг сўнгги тилаклари ва шодиёнасига гувоҳ бўласан дегани!
Бу нима дегани? Бу бир ҳафталик рақс, қарсак чалиш, 1-сектор ўтир, 2-сектор ўйинга деган байрам режиссиёрининг тайёргарлиги бир жаҳон-у, 21-март муҳтарам юртбоши билан байрам қилиш бир жаҳон дегани?
Бу нима дегани? Бу 2050 йилда набирамиз “Бобожон, мустақил Ўзбекистоннинг буюк меъморини шахсан кўрганмисиз”-деганда чуқур нафас олганча, кўзингда соғинч ёшлари милтиллайди дегани!
Бу нима дегани? Ерга тушган маъруза матнини оҳиста ердан олиб стул устига қўйишини кўриб: «Мен Ислом Каримов билан охирги марта 2004 йилнинг августида кўришгандим, ўшанда Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимини тарк этиб, ватанимга йўл олаётгандим. Шу муносабат билан президент қароргоҳида расмий тадбир ўтаётганди, мен Япония ташқи ишлар вазири Иорико Кавагути хонимга музокараларда ҳамроҳлик қилгандим. Ўшанда бир воқеа ёдимда қолган: Япония делегацияси учрашувни якунлаб, Ўзбекистон раҳбари билан хайрлашаётганда бехосдан қўлимдаги қоғоз тушиб кетди. Бундан хижолат бўлиб, энди қоғозни кўтармоқчи бўлганимда Ғарбда «шафқатсиз мустабид» деб аталувчи президент Каримовнинг ўзи энгашиб қоғозни олди-да, жимгина менга узатди. Наҳотки, диктатор элчи олдида ана шундай қилса?! Мен унинг олижаноблигини ҳис қилгандим ва ҳеч қачон у ҳақида ёмон гапирмасликка онт ичдим», — деган собиқ япон элчиси Акио Каватонинг ҳақиқатини бугун англайсан дегани.
Бу нима дегани? Халқини севганидан бирма-бир майдон узра кўришганча фавқулодда яна орқага қайтиб халқига томон талпингани, миллатини севиши, ардоқлашини баралла айтгани, икки қўлини тепага кўтарганча она юртига тинчлик ва омонлик тилаётган сўнгги тарихий лавҳаларни кўрганингда “Эй Аллоҳ, тушимми ё ўнгимми. Телевизор кўрмаяпманми ишқилиб”-деган хаёл тафаккурингда чарх уради дегани!
Бу нима дегани? фарзандларимиз келажаги учун абадият иморатини тиклашга ўзидан кечган, бугун ёнимиздан ўтиб кетган мангуликни кўриб қол дегани!
Фавқулодда майдонда жимлик. Инсон онги идрок этишга ожиз жимжитлик. Кўзларида севинч ёшлари-ю, ҳаяжондан титраётган вужудлар. Чанқаётган йўловчидек ютунаётган томоқлар. Ўз-ўзидан чалкашиб кетадиган фикрлар. Майдонга киришимиз билан такрорладик: “Илтимос, мени бир чимчилаб қўйинг. Тушиммасми бу ишқилиб?. Наҳотки мен юрт отасини кўраман. Телевизордан эмас, шу майдонда кўраман. Она юртига садоқати ва меҳри рамзи сифатида халқи билан рақсга тушаётган, меҳнаткаш ўзбек халқига таъзим қилаётган юртбошини кўраман”
Халқ ушбу сўздан сергакланди: “Табрик учун сўз Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовга берилади.”
Ўша куни ҳатто ўн беш йилдан бери Наврўз тантанасида иштирок этиб, ўзларича “кўпни кўрган” томошабинлар ҳам ҳаяжонини яширолмай сайлда олган сумалаги ҳам томоғида тиқилиб қолди. Шунчаки ушбу сўзларни айта олди холос. “Худо ҳаққи, бирор йил Наврўз байрами бунақанги файзли ва кўтаринки ўтмаган. Юртбоши бирор марта бугунчалик халқига ўз меҳрини баралла айтмаган. Бунчалик халқига кўп таъзим қилмаган. Бунчалик кўп халқи билан рақс тушмаган. Байрам протоколга зид равишда майдонни айлангач яна орқасига қараб, яна халқи томон талпинмаган”.
Ичимдан бир нима узилгандек бўлди. Кўзимда ёш, аммо жилмаяман. Бу зот халқига қанчалик суяниб қолганлиги-ю, ўзим ҳам бу инсонга боғланиб қолганимни ҳис эта бошлайман”.
Надоматки, бу ғанимат бир лаҳза экан. Чопаётган кийик соясида бир фурсат таскин топишдек вақт экан. Миллат отасининг ўша сиз-у биз соғинган жарангдор овозлари аслида байрам шодиёнасида она халқига сўнгги васиятлари экан.
Бу васиятдан нега Куба Ўзбекистон дардига шерик бўлгани, ўзи Хитойда аммо президентнинг шахсий топшириғи бўйича Россия бош вазирининг улуғ юртбошимиз жанозасига келиб давлат бошқаруви ўта қалтис таваккалга йўл қўйганини идрок этамиз. Нега қалтис бўлмасин, ахир президент хориж сафарига кетганда мамлакатнинг хавфсизлигига масъул Бош вазир бўладику? Ўша куни мамлакатда на президент бор, на Бош вазир бор? Қардош қўшни давлатларда у зотнинг номига қўйилаётган кўча-хиёбонларнинг асл моҳияти-ю, дунё сиёсати у инсоннинг чўрткесар аммо дангал гапларининг нега соғинаётганини ҳис этгандек бўламиз.
Мана ўша васият…
…Шу борада бир фараз қилайлик: Агарки, бугунги кунда халқаро майдонда тобора авжига чиқаётган кескинлашув, можаро ва қарама-қаршиликларни, ҳали-бери давом этаётган қон тўкилишининг олдини олиш, пайдо бўлаётган муаммоларни фақатгина тинчлик ва сиёсий музокаралар йўли билан ҳал қилишга қайтсак, халқимиз ибораси билан айтганда, олам гулистон бўларди.
Ишончим комил, агарки шу кунларда кўпни кўрган, қанча-қанча синовларни бошидан кечирган, яхшилик ва эзгуликни доимо юрагининг тўрида сақлаб келаётган, меҳр-оқибатли халқимиздан, шарқона янги йил кириб келиши арафасида туриб, янги йилда сизнинг энг эзгу ниятларингиз нималардан иборат, деб сўраса, халқимиз, ҳеч иккиланмасдан “Бизга тинчлик ва омонлик керак”-деб жавоб бериши муқаррар.
Хулоса барчамизга омонат.
Жонибек Шуҳратов
Манба:diydoraziz.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”