
Апрель ойининг биринчи кунларида Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, дея хабар берди «Ўзгидромет».
Ҳаво ҳарорати кўтарилиши давом этади. Сешанба ва чоршанба кундузи ҳарорат +22…+27 даражани ташкил этади, иш ҳафтасининг охирига келиб ҳаво +28…+30 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +33 даражагача исийди. Бу апрел ойи боши учун бўлган меъёрий қийматлардан 5–7 даражага юқоридир.
Республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудлари – Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятда 1–3 апрел кунлари кундузги ҳарорат +25…+30 даража бўлган қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, 4 апрелда эса ҳарорат 5–7 даражага пасаяди, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.
Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезикда эсади, 3–4 апрел кунлари республика бўйича 15–20 метр/сониягача кучайиши мумкин.
Тошкент шаҳрида сешанба куни ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечалари +10…+15 даража, кундуз кунлари 1–2 апрелда +24…+26 даража, 3–4 апрелда +26…+29 даража бўлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар