
Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон 17 ноябрь куни мамлакатимизга ташриф буюрди.
Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Адҳам Икромов кутиб олди.
Ташрифнинг асосий тадбирлари 18 ноябрга мўлжалланган, дейилади "Кун" нашрида.
Туркия Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон учрашуви чоғида Ўзбекистон – Туркия ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади, томонларни қизиқтирган долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар