15 538
Шавкат Мирзиёев: “Туркия – биринчилардан бўлиб Ўзбекистон мустақиллигини тан олган давлат”
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев билан учрашгани ҳақида хабар берган эдик. Эрдўған учрашувда аввал “ўзбеклар ва турклар ўртасида абадий дўстлик” алоқаларини ўрнатишни исташи ҳақида баёнот берганди, деб ёзмоқда Qalampir.uz сайти.
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг сўзларидан сўнг Ўзбекистон Республикси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ҳам икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг бугуни ва истиқболи ҳақида ўз фикрларини билдирди.
“Ўзбек ва турк халқларининг тили, дини, тарихи ва маданияти бир-бирига жуда яқин”, деб сўз бошлади Шавкат Мирзиёев.
Ўзбекистон раҳбари Туркия президенти Эрдўғанга Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов қабрини зиёрат қилгани Туркия Бош вазирининг ёрдамчисини юборгани, шунингдек Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан хат йўллаб, таъзия билдиргани учун ўз миннатдорчилигини билдирди.
“Мана бугун ўзингиз ташриф буюрдингиз. Ўзбек халқи ва Ислом Каримовга бўлган ҳурматингизни намойиш қилганингиз учун ташаккур”, дейди Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев.
“Марҳум Ислом Каримов мустақил Ўзбекистоннинг асосчиси бўлди, худди шу каби, Отатурк ҳам мустақил Туркия асосчисидир. Туркия биринчилардан бўлиб Ўзбекистон мустақиллигини тан олган давлат саналади. Биз буни ҳеч қачон унутмаймиз”, деб таъкидлади Шавкат Мирзиёев.
Ўзбекистон раҳбари бугун Туркия йирик имкониятларга эга ва дунё миқёсида катта ҳурмат қозонган давлат эканини айтиб ўтди.
“Сиз сиёсат ва ҳаётда катта тажрибага эга раҳбарсиз. Турк халқи сизнинг бошқарувингиз остида улкан муваффақиятларга эришди. Халқингизнинг сизга бўлган туганмас муҳаббати кўпчилик қатори мени ҳам ҳайрон қолдирди. Шу билан бирга бу биз учун намунага айланди. 2023 йилда Туркияни дунёнинг ривожланган давлатлар ўнталигига киритиш дастурингиз ҳурматга лойиқ, албатта”, деди ўзининг нутқи давомида Шавкат Мирзиёев.
Маълумот ўрнида, икки давлат раҳбарлари суҳбатдан сўнг биргаликда тушлик қилишди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”