
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қамчиқ довонида об-ҳаво шароити оғирлашишидан огоҳлантирди. Вазирлик 19-21 ноябрь кунлари ҳудудда ноқулай об-ҳаво шароити ҳукм суриши кутилаётгани ҳақида фуқароларга SMS-билдиришномалар юбормоқда.
«19—21 ноябрь кунлари А-373 автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти-вақти билан қорнинг кучайиши кутилмоқда. Кўриш даражаси 50—100 метргача ёмонлашади. Шамолнинг тезлиги сониясига 20—25 метрни ташкил этади», — дейилади вазирликнинг SMS-билдиришномасида.
Қайд этилган кунларда Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати пасайиб, музлаш рўй бериши мумкин.
Ҳайдовчилардан ушбу ҳудудда ҳаракатланишда эҳтиёт бўлиш сўралган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар