
Бугун оби-ҳаво автомобиллар учун ноқулайликлар туғдираётганига қарамасдан пойтахт йўлларида эрта тонгдан автомобиллар кўп бўлди. Йўлдаги ноқулайликлар туфайли эрталаб йўловчиларни манзилга элтаётган йўналишли такси ён бошига ағдарилиб тушган. Воқеа гувоҳлари суратларни интернет тармоқларига жойлаштириб улгирганлар. Воқеа жойига тез ёрдам ва қутқарув хизматлари етиб келган. Маълумотларга кўра йўловчилар ва ҳайдовчи жиддий жароҳат олмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар