
21 ноябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Бирлашган Араб Амирликларининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Моҳаммед Ҳареб Алмеҳаирби билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув чоғида Ўзбекистон билан БАА ўртасида давлатлараро шартномалар ратификация ёрлиқлари билан алмашиниш тўғрисида Баённомани имзолаш маросими бўлиб ўтди. Баённома жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисида шартномани, ушлаб бериш тўғрисидаги шартномани, маҳкумларни топшириш тўғрисидаги шарномани ўз ичига олади.
Мазкур шартномалар ратификация ёрлиқлари билан алмашилган санадан 30 кун ўтиб, 2016 йил 21 декабрда кучга киради, дея маълум қилади ТИВ матбуот хизмати.
Қайд этиб ўтилган шартномаларнинг тўлиқ матни билан www.lex.uz сайтида танишиш мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар