
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон республикаси президенти Пранаб Кумар Мукержига мактуб йўллади.
Мактуб Ҳиндистоннинг Уттар-Праэдш штати Канпур шаҳрида юз берган темир йўл ҳалокати оқибатида кўплаб инсонларнинг нобуд бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан йўлланди.
Давлат раҳбари чуқур таъзия изҳор этиб, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жабрланганларга самимий ҳамдардлик туйғуларини етказиб қўйишни сўради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар