
Тошкент шаҳрида синов-тажриба тариқасида экологик ҳуқуқбузарликка, шу жумладан атмосфера ҳавоси ифлосланишига қарши курашиш ва аниқланган ҳуқуқбузарликларни расмийлаштириш учун “Экологик патруль” қўшма бўлинмаси ташкил этилади.
Ички ишлар ва Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига “Экологик патруль” қўшма бўлинмаси фаолиятига раҳбарлик қилиш вазифаси юклатилади.
Бўлинма раҳбари Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири томонидан лавозимга тайинланади ва озод қилинади, мақоми бўйича тегишли равишда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги марказий аппаратининг бошқарма бошлиғи лавозимига тенглаштирилади.
Бўлинма раҳбарининг ўринбосари Ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланади ва озод қилинади, ҳарбий хизматчи ҳисобланади хамда мақоми бўйича тегишли равишда Ички ишлар вазирлиги марказий аппаратининг бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимига тенглаштирилади.
Бўлинма, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Чоштепа кўчаси, 21-уйнинг биносига жойлашган ҳолда фаолият олиб боради.
Ички ишлар вазирлиги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 1 майга қадар бўлинмада умумий ходимлар сонини 100 та штат бирлигида ташкил этади.
Бўлинма ходимларининг мақоми мос равишда давлат экологик ва патруль хизмати инспекторлари мақомига тенглаштирилади.
Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ бўлинма томонидан:
- атроф-муҳит ҳолатини кузатиб бориш, атроф-муҳитнинг ифлосланишига, табиий ресурслардан нооқилона фойдаланилишига олиб келиши, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солиши мумкин бўлган вазиятларни аниқлаш;
- табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик талаблари бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйиш учун таъсирчан чораларни қўллаш;
- аҳоли пунктлари, кўчалар, истеъмол бозорлари, йирик савдо мажмуалари, туризм намойиши объектлари ва бошқа жамоат жойларининг ҳамда корхона ва ташкилотларнинг туташган ҳудудларининг тозалиги ва экология ҳолати устидан доимий назоратни амалга ошириш;
- ҳуқуқбузарликларни олдини олиш учун тарғибот-ташвиқот ва профилактика тадбирларини олиб бориш;
- экологик ҳуқуқбузарликка, шу жумладан атмосфера ҳавоси ифлосланишига қарши курашиш бўйича давлат экологик назорати кун-у тун амалга оширилади.
Экологик ПатрульТошкент ШаҳриИчки Ишлар ВазирлигиАтроф-МӯҳитТабиатни Муҳофаза ҚилишҲуқуқбузарликлар Олдини Олиш Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар