
Фото: Дунё
Ню Йорк шаҳрида 29 апрел куни Ўзбекистон ва Кот-д’Ивуар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги қўшма коммюнике имзоланди, деб хабар беради «Дунё» агентлиги.
Қайд этилишича, икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Кот-д’Ивуарнинг БМТдаги доимий вакили Тиемоко Морико имзолаган.
Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасида қўшма ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр эканликларини билдирган. Сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини топиш учун икки томонлама алоқаларни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилган.
Шу тариқа, Ғарбий Африкада жойлашган Кот-д’Ивуар Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 160-давлатга айланди.
«Мазкур ҳужжатнинг имзоланиши Ўзбекистоннинг Африка қитъа мамлакатлари билан ўзаро ҳамкорлигини фаоллаштиришда муҳим қадам бўлди», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 159-давлат Тинч океанидаги орол-мамлакат, Ер юзидаги энг кичик мустақил республика – Науру ҳисобланади.
ЎзбекистонКот-д’ИвуарДипломатик МуносабатларХалқаро ТашкилотларАфрика МамлакатлариЎзаро Ҳамкорлик Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар