date
views 89

Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади

Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади
“Ўзбекистон Республикасида таълим сифати ва самарадорлигини ошириш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарорида қайд этилишича, Ислом тараққиёт банки, Ривожланиш учун ислом бирдамлик жамғармаси ва Таълим бўйича глобал ҳамкорлик ташкилотидан 200,25 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни жалб қилиш орқали Ўзбекистонда таълим сифати ва самарадорлигини ошириш мақсад қилинган.

2025—2029 йилларда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қуриш ва 72 мингтадан зиёд қўшимча ўқув ўринларини яратиш орқали соҳадаги навбатлилик коэффициентини камайтириш режалаштирилмоқда. Камида 500 нафар ногиронлиги бор ўқувчилар учун инклюзив таълим шароитларини яратиш кўзда тутилган.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари таклифига асосан янги мактаблар қурилиши сонига ва қувватига тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

Давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларини халқаро талабларга мувофиқлаштириш, компетенсияларга асосланган таълим тамойилларини жорий этиш, лаборатория машғулотларини STEM стандартларига мувофиқ ташкил қилиш ҳам белгиланмоқда. Халқаро талаблар ва ёндашувлар асосида 36 минг нафар педагог кадрларнинг касбий ривожланиши таъминланиб, малака оширишнинг “аралаш ўқитиш” модели жорий қилинади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади