date
views 125

Ҳафта охирида об-ҳаво қандай бўлиши кутилмоқда?

Ҳафта охирида об-ҳаво қандай бўлиши кутилмоқда?
Бугун кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Фарғона водийсида, шунингдек, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати +29...+32 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда +33...+35 даражагача бўлади.

Дам олиш кунлари республиканинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Ҳаво ҳарорати кўтарилиши давом этади, кундуз кунлари ҳаво +33...+35 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +37...+39 даражагача исийди. Бундай ҳарорат май ойи бошига қараганда ёз мавсуми учун кўпроқ хосдир.

Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида 2–4 май кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Бугун кундузи ҳарорат +29...+31 даража, шанба ва якшанба кунлари +32...+35 даража бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ҳафта охирида об-ҳаво қандай бўлиши кутилмоқда?