Совуқ кунлар бошланиши билан қишлоқ ахолиси учун уйни иситиш муаммолари кўндаланг туради. Аксига олиб айни шу вақтларда кўмир нархин ошиб кетишини кузатиш мумкин. Бу каби муаммоларни бартараф қилиш Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида кўзда тутилмоқда. Аҳолига кўмир етказиб бериш тизимини такомиллаштириш, унинг нархи сунъий равишда ошиб кетишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш борасида бир қатор таклифлар илгари сурилмоқда.
Хусусан, кўмирнинг таннархи ва аҳолига сотиш нархини камайтириш, айниқса, қиш пайтида унинг баҳоси ошишига ва чайқовчиликка йўл қўймаслик бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўриш режалаштирилмоқда. Давлат рақобат қўмитаси томонидан кўмирни фуқароларга белгиланган нархлар ҳамда меъёрларда етказиб бериш борасида мунтазам мониторинг олиб бориш, шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан аҳолига ажратилган кўмирни сотиш тартиби ва нархлари тўғрисида маҳаллаларда “Истеъмолчи бурчак”лари ташкил қилиш мўлжалланмоқда.
Ушбу режаларнинг амалга ошиши кўмирни сотиб олиш нархларининг асоссиз оширилишига йўл қўймайди ва бу борада аҳолининг қонуний манфаатларини ҳимоялаш имконини яратади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”