Марказий Осиёдаги энг диққатга сазовор шаҳарлардан бири — Хива Амударёнинг чап соҳилида, Ўзбекистоннинг ҳозирги Хоразм вилоятининг жанубида жойлашган. Бу — минтақада бутунлигича сақланиб қолган ягона нодир обида-шаҳардир, дейилади "Дийдоразиз" нашрида.
Топилган қадимий тангалар ва хивалик тарихчи Худойберди бин Аваз Муҳаммад (1773 ёки 1774 йилда туғилган) келтирган қизиқарли афсона Хиванинг жуда қадимийлигидан далолат беради. У “Дили ғаройиб” асарида бундай деб ёзади: “Хоразмнинг яна бир шаҳри Рамлдир. Унга Сом бин Нуҳ асос солган, ҳозир уни Хейвақ деб атайдилар. Яна айтадиларки, бу сўзда (Хейвақ) Ҳазрати Паҳлавон (Маҳмуд) вали вафот этган тарихи (санаси) яширинган. Шу тариқа бу тарих мазкур шаҳарнинг номи бўлиб қолди. Унинг аввалги номи Рамл, бу қумлоқ демакдир.
Кунлардан бир кун Сом бин Нуҳ у ерда ётиб ухлаб, тушида узини уч юз ёниқ машъала ўртасида кўрибди. Хушнуд кайфиятда уйғониб, ўзидан хотира колдирмокчи бўлибди ва шу жойни текислаб, шаҳар қурибди. Бошка бир гал бу ерга келганида атрофини девор билан ўрабди ва унинг ғарб томонида булоқ очибди. Хуллас, ҳикоя қилишларича, Хейвақ кўп марталаб вайрон бўлган ва қайта тикланган”.
Хива тарихчисининг ёзганларидан ва афсона маълумотларидан тарихий ҳақиқатни фаҳмлаб олишга интилса бўлади. Аввало, Хива қумлоқдан иборат бўлган жой — Рамл деб аталган, унинг пайдо бўлган вақти ва унга асос солган зотнинг номи Нуҳ ўғли Сом билан боғлиқ. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”