date
views 112

Expo 2025: Ўзбекистон павильони 100 минг меҳмонни мафтун этди (видео)

Expo 2025: Ўзбекистон павильони 100 минг меҳмонни мафтун этди (видео)
Япониянинг Осака шаҳрида бўлиб ўтаётган Expo 2025 жаҳон кўргазмаси доирасида Ўзбекистон ўзининг илҳомлантирувчи ва маданият, фан ҳамда барқарор ривожланиш уйғунлашган павильони билан фаол иштирок этмоқда. Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, кўргазма бошланганидан буён юртимиз павильонига 100 мингдан зиёд маҳаллий ва хорижий меҳмон ташриф буюрган.

— Expo 2025 кўргазмасида фахр билан Ўзбекистон павильонини тақдим этмоқдамиз. Бу маскан фақатгина меъморий жиҳатдан эмас, балки ғоя ва мазмун жиҳатдан ҳам диққатни жалб қилмоқда. Павильонимиз — бу “Билимлар боғи”, унда анъана ва замонавий технологиялар уйғунликда намоён бўлмоқда, — дейди Саида Мирзиёева.

Ўзбекистон павильони кўргазмада ўзгача дизайн ва мазмуни билан алоҳида ажралиб турибди. Унда мамлакатнинг бой маданияти, тарихий мероси, янги инновацион ғоялари ҳамда барқарор келажак сари интилиши теран акс эттирилган.

Expo 2025 доирасидаги иштирок мамлакатимизнинг халқаро имижи ва туристик жозибадорлигини оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 8 май куни Венеция биенналесида ҳам Ўзбекистон миллий павильони тантанали равишда очилган эди. Унда ҳам Саида Мирзиёева иштирок этиб, “Қуёш” объектининг илмий ва глобал контекстда қайта кўриб чиқилиши зарурлигини таъкидлаган.

Zamin.uz таҳририятидан:
Expo 2025 доирасидаги бундай ифтихорли иштирок, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда ўз сўзи, ўз салоҳияти ва ўз севимли мақсадлари борлигини яна бир бор исботламоқда. Бу каби кўргазмалар мамлакат имижини юксалтириш, инвестициялар жалб этиш ва маданиятимизни кенг тарғиб этиш учун мустаҳкам платформа вазифасини ўтайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Expo 2025: Ўзбекистон павильони 100 минг меҳмонни мафтун этди (видео)