8 034
Шавкат Мирзиёев Тошкент Ўзбекистоннинг асосий интеллектуал маркази эканлигини таъкидлади
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 24 ноябрь куни Тошкент шаҳри сайловчилари билан учрашди, деб хабар беради Даракчи нашри.
Учрашувни номзоднинг ишончли вакили А.Ҳожибоев очди.
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастури юзасидан маъруза қилди.
Тошкент шаҳри замонавий қиёфаси, йирик саноат корхоналари, муҳташам иншоотлари, илм-фан марказлари, сўлим боғ ва хиёбонлари билан дунёга машҳур. Тошкент мамлакатимизнинг асосий интеллектуал маркази, халқимизнинг фахри ҳисобланади. Пойтахтимизда 324 мактаб, 122 касб-ҳунар коллежи ва академик лицей, 39 олий ўқув юрти, 47 илмий-тадқиқот муассаса ва марказлари фаолият кўрсатмоқда. 13 театр, концерт заллари, Ўзбекистон давлат консерваторияси, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси ишлаб турибди. "Ўзбекистон" халқаро анжуманлар саройи, Маърифат маркази ва бошқа кўплаб иншоотлар шаҳар кўркига кўрк қўшиб турибди.
Номзоднинг дастурида мамлакатимизда барча соҳаларда олиб борилаётган кенг кўламли иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотларни янги босқичга кўтаришнинг устувор йўналишлари белгилаб берилган. Саноатни диверсификация ва модернизация қилиш ҳисобидан иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, давлат ва жамият бошқаруви тизимини такомиллаштириш, мамлакатимиз иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш ва жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш, маҳаллий бюджетлар даромадини кўпайтириш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилган.
Аҳоли бандлигини таъминлаш, биринчи навбатда, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш, хорижий давлатлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш каби муҳим масалалар қамраб олинган.
Учрашувда иқтисодиётнинг барча тармоқларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар пойтахтимиз салоҳиятини юксалтириш, аҳоли ҳаёт фаровонлигини муттасил оширишда асосий омил бўлаётгани таъкидланди. Пойтахтимизда тиббий ва коммунал, транспорт хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, аҳолининг маданий дам олиши учун кенг шароитлар яратиш, аҳолини шинам ва арзон уй-жойлар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани қайд этилди.
Учрашув видеоконференция шаклида ўтказилди. Пойтахтимизнинг барча туманларидан сайловчилар номзоднинг дастури юзасидан ўз фикрларини билдирди.
Меҳнат фахрийси Т.Даминов, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Г.Мельникова, Олмазор туманидаги "Гузарбоши" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Т.Эргашев, Қозоқ миллий маданият маркази фаоли Р.Қўширбоев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Э.Шукуров, ФИФА рефериси Р.Эрматов, Мирзо Улуғбек туманидаги "Катта Қорасув" маҳалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Жабборова, Олмазор туманидаги "Ачаобод" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Х.Ҳикматов, Тошкент шаҳар "Камалак" болалар ташкилоти раиси Б.Мирзаев ва бошқалар мамлакатимизда амалга оширилаётган беқиёс ўзгаришлар пойтахтимиз мисолида ҳам яққол ифодасини топаётганини таъкидлади. Президент сайловига тайёргарлик миллий қонунчилигимиз ва халқаро демократик тамойилларга тўла мос равишда ўтаётганини қайд этди. Сайловчиларни 4 декабрь куни бўладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақирди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”