
23 ноябр куни "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясига қарашли иккинчи Boeing 787 Dreamliner самолёти Тошкент — Дубай — Тошкент рейси бўйича ўзининг илк парвозини амалга оширди, деб хабар бермоқда Sof,uz сайти.
Иккинчи "орзу лайнери" авиакомпания паркига 5 ноябр куни келтирилганди. Биринчи Dreamliner эса сентябрда халқаро йўналишларда парвоз қилишни бошлаб юборган. У Дубай, Деҳли, Истанбул, Тел-Авив, Олмаота ва Москвага парвозларни амалга оширди.
Эндиликда янги самолётлар Атлантика йўналишида узоқ масофага тўхтовсиз парвозларни амалга оширади. Ўзбекистонлик йўловчилар ҳеч қандай тўхталишларсиз қулай шароитларда манзилларига етиб олишлари мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар