Виртуал қабулхонага хат ёзиб талабаликка қабул қилинди

Виртуал қабулхонага хат ёзиб талабаликка қабул қилинди
Виртуал қабулхонага хат ёзиб талабаликка қабул қилинди

Ўзбекистон миллий Университетининг тарих факультетига 0.1 балл етмаганлиги сабабли ўқишга кира олмаган абитуриент Бош вазир виртуал қабулхонасига хат ёзган. Хатда Ўқишга 15 нафар талаба қабул қилингани у 16-ўринда, кирмаганлар рўйхатининг 1-ўрнида эканлигини айтиб ўтган.

Абитуриент қабул қилинмаганлар рўйхатининг бошида эканлигини хисобга олган ҳолда Университет ректорига, сўнг Давлат тест марказига ариза йўллаган. Аммо, сўнгги хат жўнатган марказдан жавоб келавермагач, виртуал қабулхонага мурожаат этади. Мазкур масала қонун доирасида кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этилди ва ариза муаллифи талабалар сафига қабул қилинди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар