date
views 10 329

Қашқадарёда боғчада эътиборсизлик фожиаси

Қашқадарёда боғчада эътиборсизлик фожиаси
Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида жойлашган хусусий мактабгача таълим муассасасида ачинарли воқеа юз берди — 2 ёшли қизалоқ боғча ҳудудидан назоратсиз чиқиб кетгани оқибатида, атрофдаги ариққа тушиб ҳалок бўлди.

Маълумотларга кўра, фожиа 20 май куни рўй берган. Вафот этган қизчанинг онаси таъкидлашича, боғча очилгач, атрофдаги ариқларнинг хавфли экани ҳақида ота-оналар томонидан огоҳлантириш берилган. Бироқ боғча маъмурияти бу борада зарур хавфсизлик чоралари кўрилишини ваъда қилган.

“Ҳар куни одатдагидек қизимни боғчага олиб бордим. Кутилмаганда қайноғам келиб, қизингнинг аҳволи ёмонлашганини айтди. Етиб боргач, фарзандим аллақачон жон берган, танаси музлаб қолган эди. Уни дарахт соясида адёлга ўраб қўйишган экан. Мен уларга ишониб боламни топширган эдим, бу қандай бепарволик?! Ҳозир эса боғча фаолияти давом этмоқда. Улар албатта жавобгарликка тортилиши керак,” — дейди қизчанинг онаси.

Воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Боғча тарбиячисининг айтишича, ўша куни болаларнинг ярми дам олиш учун хона ичкарисига киритилган, қолганлари эса ҳовлида қолганди. Афсуски, назоратсиз қолган қизалоқ ташқарига чиқиб кетган ва яқин атрофдаги ариққа тушиб кетган.

Мутасадди идоралар ушбу ҳолат юзасидан расмий муносабат билдириши кутилмоқда. Ота-оналар эса боғчаларда болалар хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилишини талаб қилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Қашқадарёда боғчада эътиборсизлик фожиаси