
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳри бўлими, ДХХ ва ИИБ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор чора-тадбирларда кучли таъсир қилувчи дорилар савдоси билан шуғулланаётган шахслар қўлга олинди.
Шу жараёнда фуқаро О.Ҳ. 10 дона “Зардекс” дори воситасини 750 минг сўмга сотаётганида ушланиб, ундан 88 дона дори воситалари далил сифатида олинди.
Қўшимча равишда, давом этган тадбирларда О.Ҳ.га дориларни етказиб берган Ж.Н. 55 дона ва И.И. 500 дона кучли таъсир қилувчи дориларни жами 20,5 млн сўмга сотган вақтда ушланди.
Шунингдек, Департаментнинг Узун туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигидаги бошқа тезкор тадбирда Қ.Э. ва бошқалар фуқаро Х.Б.га 26 дона “Зардекс” дорисини 2,5 млн сўмга сотган вақтда ушланди.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар бўйича Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситаларига оид қонун бузилишлари) бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар