Швед-фин телекоммуникациявий гуруҳи бўлмиш TeliaSonera Ўзбекистондаги Ucell уяли алоқа оператори акцияларини сотиш бўйича келишувларга бора олгани йўқ, деб хабар қилди компания раҳбари Тону Грюнберг Тошкентда "Келажак шу ерда" номи остида ўтказилган матбуот-анжумани давомида.
Швециянинг TeliaSonera компанияси йил бошида ривожланаётган бозорларни, шу жумладан Ўзбекистон бозорини ҳам тарк этишни бошлаши ҳақида овоза қилган эди. Компания ўшанда Ўзбекистондаги активларини сотувга қўйиши ҳақида ҳам маълум қилганди.
"Биз Ўзбекистонда бу жараён (улушни сотиш, демоқчи, таҳр.) билан шуғулланмаймиз. Бу иш Стокгольмдаги офисимиз зиммасида. Ушбу жараён тезлаштирилмаган, қолаверса, биз ҳам шошилаётганимиз йўқ. Айтишим мумкин-ки, Ucell компанияси Ўзбекистонда ва шу ерда фаолият юритишни давом эттиради, бу шунчаки акциялар сотувидир", — дея таъкидлади Грюнберг. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”