09:06 / 27.11.2016
12 859

«Коррупцияга қарши қонун» нима бўлди?

«Коррупцияга қарши қонун» нима бўлди?

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси иккинчи ўқишда «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини қабул қилиш ҳамда уни Сенатга юбориш тўғрисида қарор қабул қилдилар. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси ахборот хизмати маълум қилади.

Ушбу қонун лойиҳаси биринчи навбатда фуқаролар жумладан, тадбиркорларнинг давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларига ишончини мустаҳкамлаш, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни кенг кўламда қонун йўли билан тартибга солишга, коррупцияга қарши курашиш борасида давлат органлари, ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтлари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини оширишга, шунингдек жамият ҳаётининг барча соҳаларида бундай ҳолатга тўлиқ барҳам беришга, жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш орқали коррупциянинг барча кўринишларига нисбатан мурoсасизлик муҳитини яратишга қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг октябрь ойида Шавкат Мирзиёев Қонунчилик палатасига мазкур қонун лойиҳасини муҳокамага киритиш ҳақида қонунчилик ташаббуси билан чиққан эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » «Коррупцияга қарши қонун» нима бўлди?